Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Қизириқ туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси очилди (фото)

Бугун Қизириқ туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси очилди (фото)

Фото: Давлат хизматлари агентлиги

Бугун, 25 март куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлигининг ОАВ ва Жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар берди.

Кўркам ва замонавий бу бинода туман нотариуси, ФҲДЁ бўлими ва халқ қабулхонаси ҳам жойлашган. Қолаверса, болалар хонаси, инвесторлар учун махсус жиҳозланган хона, тиббиёт хонаси ҳамда банк кассалари ўрин олган.

Маҳаллий бюджет ҳисобидан қурилган ва жиҳозланган бинонинг фойдаланиш майдони 1 041 квадрат метрга тенг.

Барча келувчиларни «reception»да турган ходимлар хушмуомалалик кутиб олишади ва саволларига жавоб беришади.

Давлат хизматлари электрон навбат орқали тақдим этилади.

Бутун бино бўйлаб юқори тезликдаги Wi-Fi зонаси ташкил этилган.

Қизириқ туман Давлат хизматлари маркази янги бинога кўчгунга қадар бир кунда 70-80 одамга давлат хизмати кўрсатган бўлса, янги бино очилиш кунининг ўзида икки соат ичида 65 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг