Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш тизими ўзгарди

Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш тизими ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

Президент томонидан имзоланган Қонун билан бир қатор қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра:

  • Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади;
  • Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш учун Ўзбекистоннинг бутун ҳудуди ягона сайлов округи ҳисобланади;
  • Партия рўйхати Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин, ушбу рўйхатга киритилганлар депутатликка номзод мақомини олади ва уларга гувоҳнома берилади;
  • Партия рўйхатига киритилган номзодлар ушбу сиёсий партиянинг аъзолари ёки партиясиз бўлиши мумкин. Бошқа сиёсий партиянинг аъзолари ушбу рўйхатга киритилиши мумкин эмас;
  • депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади;
  • аёлларнинг сони бир мандатли сайлов округлари бўйича, шунингдек партия рўйхати асосида сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар сонининг камида 40 фоизини ташкил этиши керак. Бунда партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар 5 нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши лозим.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг