Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясига аввалги раҳбар қайтди

2012 йилда Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясини бошқарган Бахитбек Ельманов орадан 6 йил ўтгач, яна шу ерга директор лавозимга тайинланди, деб хабар бермоқда «ЎзА».
«Nukus-FM» радиоси ва «Жаслар ТВ» телеканаллари лойиҳалари муаллифи ва шу пайтгача раҳбари бўлиб ишлаб келган Б.Ельманов унгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси матбуот котиби, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси лавозимларида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter