Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда биринчи «кўча кутубхонаси» очилди

Қорақалпоғистонда биринчи «кўча кутубхонаси» очилди

Нукус тумани ҳокими ва Ёшлар иттифоқи Нукус тумани кенгаши ташаббуси билан туманда «кўча кутубхонаси» очилди.

Кутубхонада ҳозирда 80 га яқин китоблар жамланмаси бор. Ўқувчилар шу китоблар орасидан ўзларига ёққан китобларни ўқиб яна жойига қўйиб кетишади. Агар кимдир китоблар сонини кўпайтиришга ҳисса қўшмоқчи бўлса, шу ерга қўйиб кетиши ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида бу кутубхонада Қорақалпоғистондаги биринчи «кўча кутубхонаси»дир.  Китоблар мутлақо бепул. Кутубхонага ҳеч қандай қулф ўрнатилмаган ва қоровул ҳам йўқ, лекин китобхонларга битта шарт бор: олган китобни ўқиб бўлиб албатта яна кутубхонага қўйиб кетишлари керак.

Шуҳрат Саидаҳмадов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг