Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда ОАВ ходимларига босим ўтказилгани инкор қилинди

Қорақалпоғистонда ОАВ ходимларига босим ўтказилгани инкор қилинди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязовнинг гўёки вафот этгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалиши ортидан қатор маҳаллий журналист ва блогерлар прокуратура органининг босими остида қолганига хабарлар тарқаганди.

Қорақалпоғистон республикаси прокуратураси тарқалган ахборотлар юзасидан маълумот берди. Унда шундай дейилади: «Хабарингиз бор, сўнгги кунларда ижтимоий сайтлар ва оммавий ахборот воситаларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси раиси М. Ерниязов билан боғлиқ нотўғри ва асоссиз хабарлар тарқалиши, мазкур нохолис ахборотларни тарқатган манбани аниқлаш мақсадида прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ўрганиш ишлари кенг муҳокама қилинмоқда.

Эл назарида бўлган ҳар қандай киши билан боғлиқ маълумотлар кенг жамоатчилик орасида тезда долзарб муҳокамаларга сабаб бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, бундай ахборот унинг ҳаёти ёки саломатлиги билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бу ҳолат янада кўпроқ фикр алмашинишларга олиб келади. Бундай вазият у инсоннинг оиласи, меҳнат жамоаси, билган яқинларида турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Шу боис, бундай уйдирма хабарлар ким томонидан тарқатилганини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул шахслари томонидан «Makan.uz» cайти муҳаррири Л.Каллыханова, «kruz.uz» сайти муҳаррири И.Юсупов, «kar24.uz» сайти муҳаррири Қ.Бегниязовалар билан профилактик суҳбат ўтказилди. Профилактик суҳбат чоғида прокурор ёки ички ишлар ходимлари томонидан журналистларга ҳеч қандай босим ёки тазйиқ ўтказилмаган».

«...Ҳозирги вақтда М.Ерниязов шахсига тааллуқли нотўғри маълумотлар тарқатилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида суриштирув ишлари олиб борилмоқда» дейилади тарқатилган хабарда...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг