Қорақалпоғистонда тиббиёт ходими пора билан қўлга олинди

Қўнғирот туманида тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда туман тиббиёт бирлашмаси тиббиёт техниги М.О. фуқаро Д.Е.нинг ишончига кириб, уни 2 500 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали мазкур тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, олдиндан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter