Қўшработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
Қўшработ тумани ҳокимига ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Интернет тармоғида Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоевнинг айрим ходимларни ҳақорат қилганлиги юзасидан аудио ёзув эълон қилинди. Мазкур ҳолатга вилоят ҳокимлигининг тегишли масъуллари томонидан аниқлик киритилди.
Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан Қўшработ тумани ҳокими Шакарбоев Дилшод Давроновичга нисбатан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилди.
Дилшод Шакарбоев туманни 2022 йил 15 июндан бошқариб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter