Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшработда йирик ўғрилик аниқланди: маълумотлар

Қўшработда йирик ўғрилик аниқланди: маълумотлар

Қўшработ туманида 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими, туман прокуратураси ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир  ўтказилган.

Унда фуқаро Б.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ноқонуний равишда тошларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳеч қандай ҳужжатсиз электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб олиб, жами 753 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманган ва Сирдарёда ҳам йирик талон-торожликлар аниқланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг