Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қовурилган картошканинг хавфли томонлари ошкор қилинди

Қовурилган картошканинг хавфли томонлари ошкор қилинди

Қовурилган картошкани тез-тез истеъмол қилиш инсон танасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу унинг юқори глисемик индексга эга эканлиги билан боғлиқ, мазкур омил ўз навбатида қон айланишини бузиши мумкин.

Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди, диетолог Елена Соломатина маълумот берди.

«Биз ўз еяётган нарсамиздан ташкил топганмиз. Бу ғалати ифода, лекин ҳақиқат. Қовурилган картошка, қайнатилгандан фарқли ўлароқ, юқори глисемик индексга эга», - деди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, қовурилган картошкани истеъмол қилиш кўпинча қондаги глюкоза миқдорини оширади. Шу сабаб танада турли хил яллиғланишлар пайдо бўлади. Мисол учун, инсон танаси қон томир эндотелиясининг холестерин билан зарарланишини «даволайди». Шу сабабли, мия қон айланиши ёмонлашиши мумкин.

«Мия кислород ва озуқа моддаларини камроқ қабул қила бошлайди. Шу сабабли у «бузилади», яъни кўплаб нейронлар ўлади», — дея хулоса қилди Соломатина Sputnik радиосига берган интервюсида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг