Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Қозоғистонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Фарғоналик Д.У 2007 йилда ишлаш мақсадида Қозоғистонга кетган. Меҳнат фаолияти давомида оғир хасталикка чалиниб, меҳнат лаёқатини йўқотган.

Жорий йилнинг 13 май куни маҳаллий аҳоли томонидан Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилинган. Фуқаро Бош консулхона томонидан шошилинч шифохонага жойлаштирилган.

Фуқаро саломатлиги барқарорлашгани сабабли Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий ходим кузатувида реаномобилда Ўзбекистонга олиб келинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг