Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қулаган уй сабабларини ўрганиш бўйича комиссия иш бошлади

Қулаган уй сабабларини ўрганиш бўйича комиссия иш бошлади

Фото: ФВВ

Жиззах шаҳрида «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ томонидан қурилаётган 6 қаватли уйнинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди, дея хабар берди ЎзА.

Жорий йилнинг 10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳар, «Зилол» МФЙ, Мустақиллик кўчасида «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ томонидан қурилаётган 6 қаватли қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган.

Шу боис, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Комиссия таркибига Прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва бошқа вазирликлар, идоралар, экспертлар ҳамда лойиҳа ташкилотлари киритилган.

Ушбу Ҳукумат комиссияси зиммасига, 6 қаватли уйнинг қулаб тушиш сабаблари, бунга омил бўлган ҳолатлар, лойиҳа ҳамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилганлиги, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича амалдаги норматив-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

Ҳукумат комиссияси бугундан ўз ишини бошлаган, дейилади хабарда.

Аввалроқ Бош прокуратура расмий баёнот билан чиққани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг