Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади — «Uzbekistan Airways»

Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади — «Uzbekistan Airways»

Фото: Xabar.uz

«Uzbekistan Airways» Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча авиақатновларни йўлга қўйишини маълум қилди.

Парвозлар 15−18 июн кунлари оралиғида Бухоро, Урганч, Фарғона, Термиз, Самарқанд ҳамда Наманган шаҳарларига амалга оширилади.

Парвозларнинг учиш кунлари қуйидагича:

Тошкент — Наманган — Тошкент — 15 июн;

Тошкент — Бухоро — Тошкент — 15, 17, 18 июн кунлари;

Тошкент — Термиз — Тошкент — 15, 16, 17, 18 июн кунлари;

Тошкент — Самарқанд — Тошкент — 16 июн кунлари;

Тошкент — Урганч — Тошкент — 16, 18 июн кунлари;

Тошкент — Фарғона — Тошкент — 17 июн кунлари.

Парвозлар жадвали билан авиакомпания сайтида танишиш мумкин.

Авиачипталарни ҳавола орқали онлайн ҳамда «Uzbekistan Airways Sales» филиалида ёки авиакомпания агентларида харид қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг