Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Раҳбар ижтимоий объектлар учун ажратилган маблағни талон-торож қилди

Раҳбар ижтимоий объектлар учун ажратилган маблағни талон-торож қилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Кўмир сотиб олиш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “Ya.F.” МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимига асосан тумандаги 31 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш мавсумида кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган маблағларнинг 301,1 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, растрата қилиш йўли билан билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг