Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазон кириши санаси, ИИВ ва депутат масаласи, коронавирус бўйича халқаро вазият бошқа хабарлар

Рамазон кириши санаси, ИИВ ва депутат масаласи, коронавирус бўйича халқаро вазият бошқа хабарлар

Коллаж:«Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали 20 апрель куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.

Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланадиган сана маълум қилинди

«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келади.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият

20 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар сони эса 261 нафардан ошди.

Доллар кўтарилишда давом этмоқда, евро тушди

Марказий банк 21 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

«Босар-тусарини билмаган» ким: депутатми ёки ИИБ ходимлари?

Ички ишлар вазирлигининг интернет тармоғидаги расмий саҳифасида тарқатилган «босар-тусарини билмай қолган депутат» ҳақидаги видеолавҳа шундоғам кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди.

Ушбу мавзу бўйича мақолани ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин. 

Шунингдек сиз учун муҳим

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 34 даражагача кўтарилиши мумкин

Прокурор ҳисобот берди. Бироқ ҳозир гап бунда эмас...

Коронавируснинг «оёқ олиши» ғалати — эпидемия уч ойда тугаши керак эди...

Жаҳон бўйича 2,4 млн. киши коронавирус билан касалланди

Бизни кузатиб боринг!


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг