Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазонда бемор кун аввалида еб-ичиб, кейин тузалиб қолса нима қилиши лозим?

Рамазонда бемор кун аввалида еб-ичиб, кейин тузалиб қолса нима қилиши лозим?

Ҳар бир мўъмин ва мўъмина балоғатга етганидан Рамазон рўзасини бир кунини ҳам қолдирмасдан тута бошлаши лозим. Рамазоннинг ўртасида ёки бир куни қолган бўлса ҳам балоғатга етса, ўша қолганини тутиш фарз бўлади. Агар Рамазон ойининг кундузи балоғатга етиб қолса, шу кунининг қазосини тутиб бермайди, холос. Кофир одам кундузи мусулмон бўлса ҳам шу кунининг қазосини тутиб бермайди. Эртасига рўза фарз бўлади. Рамазон рўзасига бепарво бўлиб, уни ўтказиб юборганлар кунма-кун қазосини тутиб беришлари керак.

Жумладан, «Аз-Захоир ал-Ашрафиййа» асарида бу ҳақида шундай фикрлар баён этилган: «Бола эрталаб, тонг отганидан сўнг, чоштгоҳгача балоғатга етса ва рўзага ният қилиб, рўзани бошласа, ўша кунги рўзаси нафл бўлади. Эртанги кундан бошланган рўзаси фарз ҳисобига ўтади».

Шунингдек, ёш болаларни рўзага ўргатиш асло уларни қийнаб қўйиш эмасдир. Саҳобаи киромлар болаларини рўзага ўргатар эдилар.

Илмий ва диний адабиётлар рамазоннинг ҳурматини қилиб, рўзадор бўлмаса ҳам, емай-ичмай юрадиган бир неча тоифа инсонлар ҳақида ҳам маълумот келтирилган. Улар:

- мусофир кун аввалида еб-ичиб, кейин ўз юртига кириб келса;

- бемор кун аввалида еб-ичиб, кейин тузалиб қолса;

- ёш бола кундуз куни балоғатга етиб қолса;

- кофир кимса кундузи мусулмон бўлса.

- ҳомиладор аёл кун аввалида еб-ичиб, кечқурунгача болага ёки ўзига зарар етмайдиган бўлса.

- эмизикли аёл кун аввалида еб-ичиб, кечқурунгача болага ёки ўзига зарар етмайдиган бўлса.

- тонг отмади ёки кун ботмади деб еб-ичса ва унинг акси маълум бўлиб қолса.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг