Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7 500 000 сўмдан пул мукофоти берилади

Расман: Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7 500 000 сўмдан пул мукофоти берилади

Фото: «Xabar.uz»

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди.

Унга кўра, мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 7 500 000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг