Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика марказларида даволаниш учун берилган барча имтиёз филиалларга ҳам татбиқ этилади

Республика марказларида даволаниш учун берилган барча имтиёз филиалларга ҳам татбиқ этилади

Кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилаётган видеоселектор давомида таъкидлаб ўтилди.

Давлат раҳбари томонидан бу борада Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиали мисол сифатида келтирилди. Таъкидланишича, филиалга Оролбўйи минтақавий маркази мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 миллиард сўм ажратилгандан сўнг республика даражасида амалга ошириладиган барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилган.

Президент томонидан мутасаддиларга келгуси йил 1 июлга қадар ушбу амалиётни Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача эса Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйиш топшириғи берилди. Келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланиши белгилаб берилди.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, бундан буён, беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби), уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.

«Мисол учун, юрак томирларини стентлаш амалиёти ордер асосида республика марказларида бепул бажарилса, вилоят филиалларида ушбу хизматлар бемор томонидан 100 фоиз қопланади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг