Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика тез тиббий ёрдам марказига директор тайинланди

Республика тез тиббий ёрдам марказига директор тайинланди

Фото: ССВ матбуот хизмати.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Ғафуров Абдувоитжон Ҳусейнович Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

41 ёшли А.Ғафуров иқтисодчи ва дастурчи-муҳандис мутахассислигига эга.

У ўз фаолияти давомида қатор хусусий сектор корхоналарида техник, ижрочи ва бош директор каби раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг