Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга поездда келадими?

Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга поездда келадими?

Фото: «Евророуминг»

«OneTwoTrip»  сервиси россиялик сайёҳлар 2019 йилда қайси мамлакатларга бориш учун поезд чипталарини энг кўп сотиб олишганини аниқлади, дея хабар берди «Газета.ru».

Россиялик туристлар 2019 йилда темирйўлда энг кўп Беларусга боришган — жами чипталарнинг 47,7 фоизи.

Иккинчи ўринда — Украина (18,3 фоиз), учинчи — Финляндия (8 фоиз).

Қолаверса, россияликлар ўртасида энг оммалашган темирйўл маршрутлари орасида Қозоғистон, Эстония, Латвия, Молдова, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Тожикистон кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг