Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ростов ва Самарадан ўзбекистонликлар поездлар орқали қайтарилмоқда

Ростов ва Самарадан ўзбекистонликлар поездлар орқали қайтарилмоқда

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун «Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент» ва «Тошкент-Кинель-Тошкент» темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 23 август куни 927 нафар юртдошларимиз билан поезд «Первомайская» станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилишича, ватандошларни олиб келиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ поезди Самара вилоятининг «Кинель» станциясига 24 август куни етиб келиши режалаштирилган.

Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шарт.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг