Саида Мирзиёева Алламжонов учун «қалқон»ми? Масс-медиа фонди раисидан жавоб
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди раиси Комил Алламжонов BBC ўзбек хизматига интервью бергани ҳақида хабар қилинганди.
Суҳбат давомида журналист Алламжоновга: «Кўпчилик Алламжонов-Саида Мирзиёева тандемини кўришга кўникиб бўлди. Айтинчи, шу вақтча Саида Мирзиёев сиз учун қандайдир қалқон вазифасини ўтадими? Ҳарҳолда у президент қизи...»—дея савол берди.
«Албатта, Саида Мирзиёеванинг шу йўналишга келиши президентимизнинг журналистлар ва матбуотга бўлган эътибори деб ўйлайман. Саида Мирзиёева тандеми билангина биз бугунги ютуқларга эриша олдик. Матбуот хизматларининг жорий қилиниши, матбуот муаммоларининг ҳал этилиши, уни юқори раҳбариятга олиб чиқишда Мирзиёеванинг роли катта»,—дея жавоб беради Алламжонов.
Шунингдек, у яқиндагина чиққан китоб бўйича тўхталган. Алламжоновга кўра, асар амбицияларни ифодаловчи, ёки мемуар эмас, шунчаки мотивация учун ёзилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter