Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ташкилоти раҳбари билан учрашди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти директори билан учрашди.
«Бугун Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик билан учрашдик.
Суҳбат давомида 2025 йилда Самарқанд шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши ҳамда Ўзбекистон ва ICESCO ўртасидаги ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди», дея ёзади Мирзиёева.
Аввалроқ Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея бошчилигидаги АҚШ делегациясини қабул қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter