Саида Мирзиёева Қатар элчиси билан учрашди
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатар элчиси билан учрашув ўтказди.
«Бугун Қатарнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашдик.
Кун тартибидаги кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдик. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янги поғонага кўтариш юзасидан фикр алмашдик», дея ёзади Мирзиёева.
Аввалроқ Мирзиёева Халқаро хотин-қизлар куни арафасида турли жабҳаларда фаолият олиб бораётган, юксак марраларни эгаллаган, бошқаларни ҳам мақсад ва орзулар сари илҳомлантираётган аёллар билан кўришганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter