Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Салқин ҳаво чекинди» — Ўзгидромет

«Салқин ҳаво чекинди» — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 18-20 август кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Ушбу ҳафтанинг энг бошида Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво массаси кириб келди, бунинг натижасида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати пасайди. Кундузги ҳарорат 27-30 даражагача пасайди ва ҳатто энг чека жанубда ҳам 32-34 даражадан юқори бўлмади.

Ҳафта ўртасидан бошлаб салқин ҳаво мамлакатимиз ҳудудидан чекина бошлади ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилди. Кеча кундуз куни ҳаво 33-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-37 дарагача исиди. Кечаси ва эрталаб илиқроқ бўлди.

Дам олиш кунлари ҳам Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати яна 1-2 даражага кўтарилади ва кечалари 18-20 даража, кундуз кунлари 35-37 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-39 даражагача бўлади.

Бундай ҳарорат август ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматларга яқин ва энг иссиқ йилларда август ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кузатилган ҳароратдан нисбатан пастдир.

20 август куни шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда: 18-20 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат 34-37 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг