Самарқандда амалдор номаъқул қилиғи туфайли ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ходимлари иштирокида «Zoom» платформаси орқали видеомажлис бўлаётгани ва унда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан иштирок этаётган ходимнинг аёл кишини тиззасига ўтқизиб олган ҳолида иштирок этгани акс этган сурат тарқалди.
Вазирлик мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдириб, уни «давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларига зид» деб атади ва ушбу ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини билдирди.
«Вазирлик ўз тизимида хизмат интизоми ва одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига нисбатан мутлақо муросасизлик принципига амал қилади», – дейилади вазирлик муносабатида.
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter