Самарқандда электромонтёр қўлга олинди

Электр энергиясидан юзага келган қарздорликни камайтириб беришни ваъда қилган электромонтёр ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда “Энергосавдо” Самарқанд шаҳри бўлими электромонтёри А.Б. фуқаро О.Ш.нинг савдо дўконида электр энергиясидаги қоидабузарлиги учун тузилган далолатнома бўйича ҳисобланган 113 млн сўмлик қарздорлигини камайтириб бериши эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter