Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди (фото)

Самарқандда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тадбирлар ўтказилди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Самарқанд шаҳрида жойлашган Соғлиқни тиклаш шифохонаси боғида тантанали байрам тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги  матбуот хизмати хабар берди. 

Байрам маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, вилоят давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ва албатта, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Сўзга чиққанлар уруш қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига ҳукуматимиз томонидан юксак даражада эътибор қаратилаётгани, уларни тиббий ва ижтимоий химоялаш мақсадида тегишли ходимлар бириктирилиб, доимий патронаж хизматлари кўрсатилаётгани, мамлакатимиздаги санаторийларга бепул йўлланмалар ажратилаётгани таъкидланди. Ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг турар жойлари ва уй хўжаликлари таъмирланиб, ободонлаштирилаётгани эса алоҳида таҳсинга лойиқ.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Байрам тадбирида юртимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари, Ўзбекистон халқ артистлари томонидан куйланган қўшиқлар йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг