Самарқандда ички ишлар ходимлари тақдирланди
Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида ўзига бириктирилган маҳалла ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда алоҳида ўрнак кўрсатган профилактика инспекторлари, маҳалла фаолларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси хабар бермоқда.
Тадбирда 484 нафар профилактика инспектори, 60 нафар маҳалла раислари, профилактика инспекторларининг ёрдамчилари Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси жамғармаси ҳисобидан пул мукофотлари билан тақдирланди.
Маросимда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, ички ишлар идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгашлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва мукофот соҳибларининг яқинлари иштирок этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter