Самарқандда прокурор ўзгарди

Равшан Машарипов.
Самарқанд вилоятига янги прокурор тайинланди.
Сирдарё вилояти прокурори вазифасида ишлаб келган Равшан Машарипов Самарқандда ҳам шундай лавозимда фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Вилоятнинг аввалги прокурори Фарҳод Зуфаров қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Равшан Машарипов Сирдарёда ишлаган пайтда вилоят прокуратураси биносини ўраб турган панжаларини олдириб ташлагани билан эътиборга тушганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter