Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига янги раҳбар тайинланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига янги раҳбар тайинланди

Фото: Xabar.uz

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, санитария-эпидемиология хизмати тизимини бошқариш самарадорлигини янада ошириш масадида мамлакатимиз Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди.

Вазирлик жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, Президент қарори билан Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев

Шу вақтгача у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори вазифасида ишлаб келган Баҳром Алматов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг