Санкт-Петербургда чақалоғини сотаётган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси тергов органлари томонидан ўзбекистонлик 27 ёшли аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди (РФ ЖК 127-модда — «Одам савдоси»).
Жиноят иши материалларига кўра, бу аёл 2018 йилнинг 12 сентябрь куни Санкт-Петербург шаҳрининг Кораблестроители кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида 2018 йил 7 сентябрь куни туғилган ўғлини 208 минг рублга харидор сифатида ўзини таништирган, тезкор-қидирув тадбирида қатнашаётган полиция ходимига сотаётган пайтида қўлга олинган.
Гўдак тегишли болалар муассасасига топширилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter