Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардоба. Ҳукумат комиссияси таркибида Раматов йўқ, Сангинов бор

Сардоба. Ҳукумат комиссияси таркибида Раматов йўқ, Сангинов бор

Фото: Xabar.uz

Кеча «Leх.uz» миллий қонунчилик базасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши  жойлаштирилди. Фармойиш шу йилнинг 1 май куни имзоланган.

Мазкур фармойишга билан Сардоба сув омбори тўғонидан сув тошиши оқибатларини бартараф этиш ва ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси таркиби ҳам тасдиқланган. Ҳукумат комиссияси мамлакат бош вазир Абдулла Арипов раислик қилади. Фавқулодда вазиятлар вазири (айни пайтда Президент маслаҳатчиси) Турсинхон Худойберганов, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев комиссия раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди. 

Шунингдек,  Комиссия таркибига Ўзбекистон бош прокурори, мудофаа, қурилиш ва молия вазирлари, шунингдек, Миллий гавардия қўмондони, «Ўзбекистон темир йўллари» раиси ва бошқалар қатори Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманлари ҳокимлари ҳам киритилган.

Ҳукумат комиссияси таркибига бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбай Раматов киритилмаган, бироқ рўйхатда «Ўзгидроэнерго» АЖ раиси А. Сангинов бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг