Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери фермерлар билан учрашди

Сенат Раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери фермерлар билан учрашди

Фото:«ЎзА»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев ва Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов Сурхондарё вилояти Музработ туманида илғор фермерлар, тўртта секторлар ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари, оқсоқоллар, ҳудуддаги секторлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, фермерлар иштирок этди.

Учрашувда Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида 31 июль куни ғўза ривожини жадаллаштириш, ғалла ўримидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш, аҳоли томарқасидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган  вазифалар ижроси ҳақида  сўз юритилди.

Бу йил вилоятда 3 минг 48 фермер хўжалиги 78 минг 500 гектардан ортиқ майдонда ғўза парваришламоқда. Об-ҳаво меъёридан иссиқ келаётгани боис шарбат усулида тунги суғориш, культивация, ғўзани чилпиш ва бошқа дала юмушларини сифатли ташкил этишга эьтибор қаратилмоқда. Бироқ, айрим ҳудудларда ғўза парваришида камчиликларга йўл қўйилмоқда, айрим сектор раҳбарлари масъулиятни чуқур ҳис этмаётир. Ғўза парвариши учун зарбдор паллада бу борадаги ишларни сифатли бажариш ҳосилга ҳосил қўшишда муҳим аҳамият касб этади.

5 август куни Денов туманида Олтинсой, Узун, Денов ва Сариосиё туманлари учун, Жарқўрғон туманида Шўрчи, Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманлари фермерлари билан учрашувлар ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг