Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сенаторларни обориб-обкеламиз» — Танзила Норбоева

«Сенаторларни обориб-обкеламиз» — Танзила Норбоева

Кеча – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан учрашди.

Уларни касб байрами билан қутларкан, парламент юқори палатаси раҳбари оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларни мунтазам кузатишини билдириб, муаммоларни дадил кўтариб чиқаётган айрим блогерларга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, кўтарилаётган муаммолар ечими бўйича Сенатда керакли чора-тадбирлар кўрилишини таъкид этиб, бу борада (муаммолар ечими борасида) масъулларни тинч қўймаслиги, ўрни келса, «сенаторлар обориб-олиб келиши»ни очиқ-ойдин гапирди ва «буни тадбирда иштирок этаётган Сенат аппарати раҳбарлари тасдиқлашини» қўшимча қилди.

Тадбир ниҳоясида Сенат раиси меҳмонларни бир пиёла чой билан меҳмон қилиш асносида совға-саломлар билан сийлагани кечанинг ўзидаёқ овоза бўлганидан жамоатчилик хабардор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг