Сентябр ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бу йил сентябр ойи қандай бўлади? Метеорологлар прогнозни тақдим этди.
Ойнинг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кечалари ва эрта тонгда 15-20 даража бўлган ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 35 даражагача, айрим кунларда 37 даражагача иситади.
Кейинчалик сентябр ойининг охиригача ҳарорат кечалари 15-20 дан 8-13 даражагача, кундуз кунлари 30-35 дан 20-25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Сентябр ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
Ойнинг иккинчи ярмида айрим кунларда (1-2 кун) қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter