Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эгизакларига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйган отага «Cobalt» совға қилинди

Эгизакларига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйган отага «Cobalt» совға қилинди

Фото: «Дарё»

Тошкент шаҳрида туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига Президент совғаси – «Cobalt» автомашинаси совға қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Шунингдек, оилага Президент совғаси сифатида коляска ва турли совға саломлар етказилди.

Аввалроқ, 18 декабрь куни Тошкентда Руслан Қорёғдиев ва Моҳигул Шойиқуловалар оиласида уч эгизак ўғил фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берилган эди. Чақалоқларнинг ота-онаси эгизакларга Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм қўйганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг