Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: Азиз ёшларимизнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётганингиз алоҳида таҳсинга сазовордир

Шавкат Мирзиёев: Азиз ёшларимизнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётганингиз алоҳида таҳсинга сазовордир

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этаётгани ҳақида хабар бергандик.

Юртимиз бўйлаб 6 миллионга яқин ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизларимиз иштирокида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида ўтказилган фестиваллар, барча ёшларимиз учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди.

Ушбу фестиваллар бундан буён нафақат вилоят марказларида, балки ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказиб борилади, уларда кўтарилган масалалар ечими бўйича ҳар йили Ҳукумат алоҳида дастурлар қабул қилади.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида сиз, азиз ёшларимизнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётганингиз алоҳида таҳсинга сазовордир, — деди давлатимиз раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг