Шавкат Мирзиёев дунёдаги мураккаб вазиятга тўхталди
Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбиридаги нутқида дунёдаги мураккаб вазиятга тўхталди.
«Дунёдаги мураккаб вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳар куни янги-янги хавф-хатарлар ва ташвишларга дуч келяпмиз.
Бундай вазиятларда халқимизнинг иродаси ва матонатига таяниб, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топиш учун биргаликда интилмоқдамиз.
Меҳнаткаш ва бағрикенг, олижаноб халқимиз, сиздай билимли, фаол ва шижоатли ўғил-қизларим бор экан, биз ҳар қандай қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз!», — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратилганини таъкидлади. Маҳаллаларда 9,5 минг нафар ёшлар етакчилари ўз фаолиятини бошлади.
Ҳозирга қадар «Ёшлар дафтари»га киритилган 700 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 650 миллиард сўм йўналтирилди.
Сўнгги икки йилда 174 минг нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 4 триллион 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter