Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги ҳуқуқлар берилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги ҳуқуқлар берилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг фаолияти такомиллаштирилади. Тегишли қарорни Шавкат Мирзиёев имзолади.

Унга кўра:

- 2022 йил 1 январдан бошлаб агентлик қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;

- тадқиқотлар ва маъмурий суриштирувлар ўтказиш ҳамда таҳлилий материаллар тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузиш;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа таъсир чораларини кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва ушбу хабарларни текшириш натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиб олиш;

- резонанс ва муҳокамаларга сабаб бўлган коррупцияга оид фактлар бўйича ишни кўриб чиқаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда матбуот анжуманлари ўтказиш.

- Агентликка давлат органлари фаолияти очиқлиги соҳасида юклатилган қўшимча вазифаларни молиялаштиришга кўмаклашувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда.

- 2022 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга коррупция ҳақида тезкор хабар бериш имконини берувчи туну-кун фаолият юритадиган “Call-марказ” ишга туширилади.

- Агентликнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг