Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Неъматулла Иброҳимовни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Неъматулла Иброҳимовни мукофотлади

Фото: Олий Маъҳад.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Иброҳимов Неъматуллага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони эълон қилинди. 

Унга ушбу мукофот илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хусусан, шарқшунослик ва манбашунослик йўналишидаги фундаментал тадқиқотлари билан муҳим ишланма ва лойиҳаларни муваффақиятли фаолияти ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан берилди.

Неъматулла Иброҳимов араб манбалари бўйича Ўрта Осиё тарихини ўрганиш, араб халқ романлари жанр ва услубий қурилиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. Неъматулла Иброҳимовнинг асарлари Шарқ ва Ғарб тилларидаги нодир манбаларнинг чуқур таҳлилига асосланган.

Неъматулла Иброҳимов манбашуносликда янги йўналишлардан бири — Шарқ бадиий тафаккури ва элитар маданиятларнинг узвий ягоналиги ҳақидаги концепция асосларини яратди.

“Арабский народный роман” (1984), “Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати” (1993), “Ўрта аср араб халқ адабиёти” (1994) “Позднесредневековый арабский книжный эпос” (1994) каби китоблари чоп этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг