Шавкат Мирзиёев: «ОАВда танқид жуда кам»
«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда нутқ сўзлаган президент Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари фаолиятига ҳам тўхталди.
Президентнинг фикрича, жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситалари ғоят муҳим ўрин тутади. Шунингдек, кейинги йилдан «Жамоат фикри» портали ишга туширилади.
«Мен оммавий ахборот воситалари фаолиятини мунтазам кузатиб бораман. Лекин, афсуски, ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ижроси билан боғлиқ муаммолар, аҳоли мурожаатлари юзасидан газета, теле ва радиоканалларда танқидий мақола, кўрсатув ва эшиттиришлар жуда кам», деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президент ислоҳотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари халқ манфаатларининг чинакам ҳимоячисига айланиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter