Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлди

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлди.

Афросиёб – Самарқанд шаҳар тарихи музейи 1970 йилда ташкил этилган. Музей қадимий Афросиёб шаҳарчасида – Самарқанднинг қадимий, мўғуллар истилосигача бўлган қисмида жойлашгани учун ҳам шундай номланган.

Бу ерда асосан Афросиёб тепаликларида олиб борилган археологик тадқиқотлар давомида топилган ноёб тарихий ашёлар сақланади. Улар Самарқанднинг қарийб уч минг йиллик тарихидан ҳикоя қилади, деб ёзади «ЎзА».

Эмомали Раҳмонга Афросиёб қалъаси ва музейдаги экспонатлар тарихи, Самарқанднинг қадимий ўтмиши ҳақида маълумот берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter