Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шахмат федерациясидаги молиявий операциялар ўрганилди

Шахмат федерациясидаги молиявий операциялар ўрганилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Шахмат федерациясидаги молиявий операциялар ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, Шахмат федерациясига 2020-2021 йиллар давомида давлат бюджетидан маблағлар тўғридан-тўғри ажратилмаганлиги, фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига асосан ўтказилган спорт тадбирлари учун Туризм ва спорт вазирлиги томонидан маблағлар молиялаштирилганлиги аниқланди.   

Жумладан, Ўзбекистон шахмат федерациясига 2020 йил учун маблағ ажратилмаган, 2021 йил давомида эса жами 6 та тадбир учун 2 млрд. 834,8 млн. сўм маблағ молиялаштирилиб, федерация томонидан 2 млрд. 208,4 млн. сўм сарфланган ҳолда, қолган 626,4 млн. сўм маблағлар вазирликка қайтарилган.

Шахмат федерацияси нодавлат нотижорат ташкилоти бўлгани боис, тўпланган ҳужжатлар «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига асосан Адлия вазирлигига юборилди, дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг