Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Шайх Алоуддин Мансур вафот этди

Ўзбек халқи ва Ислом олами учун яна бир буюк олимини йўқотди. Шайх Алоуддин Мансур раҳимаҳуллоҳ вафот этди. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.

Шайх Алоуддин Мансур, таниқли ўзбек уламоларидан. 1952 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилган. Замонасининг атоқли олимларидан таҳсил олиб, илмини камолга етказди.

Олим Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этди ҳамда унинг таржимаси Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари бошқармаси ўтказган танловда энг яхши деб топилди. Китоб 1991-1993 йилларда аввал «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида бир миллион нусхада босилди. Шундан кейин шайх Алоуддин Мансур 2000 йилда Қорасув шаҳрида «Қуръони каримни ўрганиш илмий маркази»ни ташкил этиб, Қуръони карим маъноларининг рус, туркман, қозоқ ва қирғиз тилларига таржима қилинди.

Шайхнинг «Имом Аъзам буюк имомимиз» номли асари ҳам нашр этилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг