Шифокорлар танлови ғолибларига электромобил берилади
Президент ўтказаётган йиғилишда маълум қилинишича, шифокорлар танлови ғолиблари электромобил билан тақдирланади.
Давлатимиз раҳбари соҳада таълим, қурилиш ва санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ҳамда ходимлар маданиятини қамраб оладиган «Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари» жорий этилишини маълум қилди.
– Ҳар қандай инсон поликлиникага кирганда, аввало, озодаликни, тартибни, маданиятни кўриши керак,– деди Президентимиз.
Шу боис, бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.
Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.
Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобиль билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter