Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Шўртангазкимё» мажмуаси ишчиси талончилар ҳужумига учради

 «Шўртангазкимё»  мажмуаси ишчиси талончилар ҳужумига учради

2019 йил 4 февраль куни Қарши шаҳрида фуқаролар А.К., Ш.А., Э.Н. ва Н.Ш.лар  «Шўртангазкимё» мажмуаси ишчиси У.А.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 505 000 сўм пули ва  «IPhone» мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида маълум қилинди. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахслар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ шунингдек, Навоий вилоятида 3 ёшли фарзандини сотаётган аёл ҳақида ҳам хабар берганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг