Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ёрдамчиси ҳокимликка тайинланди

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ёрдамчиси ҳокимликка тайинланди

Абдужалилов Эргашали Абдуқурбонович Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

Эргашали Абдужалилов 1985 йили Марҳамат туманида туғилган. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимларда мутахассис, бўлим бошлиғи, раҳбар ўринбосари ҳамда раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Олтинкўлга 2022 йилдан буён Махамадмусо Обидов раҳбарлик қилиб келаётганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг