Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Дўсбеков Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Шуҳрат Дўсбеков Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Дўсбеков Шуҳрат Бегимқулович Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.

Ш. Дўсбеков 1980 йили Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

Шуҳрат Дўсбеков фаолияти давомида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Бекобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бекобод туманининг аввалги ҳокими Шуҳрат Мирзаев шу йилнинг август ойида лавозимга тайинланган, аммо яқинда жиноят ишида гумонланиб, коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида қўлга олингани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг