Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Жўраев Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Шуҳрат Жўраев Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. 

Жўраев Шуҳрат Хўжамбердиевич вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. 

Ш.Жўраев 1968 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида таваллуд топган. У ушбу тайинловга қадар Фавқулотда вазиятлар вазирлигида фаолият юритиб келган. 

 Мазкур тайинлов ҳудудда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инфратузилмавий лойиҳалар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли учун муносиб коммунал хизматларни ташкил этишда тизимли ёндашувни таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. 

 Эслатиб ўтамиз, мазкур лавозимда 2025 йил 3 мартга қадар Ҳасанов Ҳамиджон Алишер ўғли фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг