Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 122 млн долларлик автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади

Сирдарёда 122 млн долларлик автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси йўлга қўйилади

Сирдарё туманида келгуси йилда хитойлик ҳамкорлар билан автомобил ишлаб чиқариш бўйича 122 миллион долларлик лойиҳа ишга тушади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

Таъкидланишича, яқинда Қозоғистон билан Сирдарё туманидаги Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси марказига ҳам старт берилган.

Ушбу марказ ҳудудида 300 миллион долларлик 14 та саноат корхонаси келаси йил 1-чорак якунида иш бошлайди, 2026-йилда яна 720 миллион долларлик 40 та янги лойиҳалар жойлаштирилади.

Давлат раҳбари, шунингдек, томорқани ишга солиш, кичик саноат ва сервис орқали одамларнинг даромадини ошириш бўйича янгича ишлаш тизими Сайхунободда ўтган йили бошланганини таъкидлаб, тумандаги 13 минг хонадонда томорқадан самарали фойдаланиш ҳисобига ойлик даромад бир неча баробарга кўпайганини эслатди.

Маҳаллалардаги 1,8 минг хонадонда 5-6 сотихли, яна 622 тасида 2-3 сотихли иссиқхоналар қурилди. Бир ярим йилда 700 та янги тадбиркор иш бошлади, 15 минг ишсиз доимий даромадга эга бўлди, 1,5 минг оила камбағалликдан чиқди.

«Қилса бўлар экан! Мана, энг «оғир» туманлардан бири бўлган Сайхунободда бугун ҳаёт, одамларнинг кайфияти қандай ўзгарганига гувоҳ бўляпсизлар», – деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг